Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/04eba7160e3b3bef0a739.jpg)
2021-08-26 09:55:02 122
![](https://telegra.ph/file/04eba7160e3b3bef0a739.jpg)
Қўштепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши билан ҳамкорликда томорқалардан самарали фойдаланиш юзасидан амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда айни кунларда тўқсонбости экинларини экиш, аҳоли томорқаларида ишларни жадаллаштириш, уруғ, кўчат етказиб бериш, самарали иш тажрибаларини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
![](https://telegra.ph/file/f3046d80a6983e7e2ceae.jpg)
Семинар сўнгида муҳокама қилинган масалалар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, томорқачиликни ривожлантириш борасида ёрдам сўраб қилинган ҳар бир мурожаатни эътибордан қолдирмаслик борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги