Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-25 20:59:22    112

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “GRAF TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июль кунги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун ажратилган бир марталик моддий ёрдам пуллари масъул раҳбарлар иштирокида ўз эгаларига етказиб берилди.


Туман ҳокими Халқ таълими бўлимига қарашли 7, 8, 12 ва 13-умумтаълим мактаблари ҳамда “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Сайлов участкаларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


“Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида янги замонавий кўринишда қурилаётган бинода олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишган сектор раҳбари масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.


Шунингдек, “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғинида Г.Ахмедова томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram