Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2c09ce05571b2a8ebab19.jpg)
2021-08-25 20:29:54 116
![](https://telegra.ph/file/2c09ce05571b2a8ebab19.jpg)
Қўштепа туманидаги 15-сонли мусиқа ва санъат мактабида мактаб директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, имом-хатиблар, отинойилар, жамоатчилик вакиллари ҳамда туман фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатларининг олдини олиш, маҳаллаларда ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, вояга етмаганларнинг диний сабоқ олиш мақсадида ноқонуний равишда Миср Араб Республикасига чиқиб кетишини, шунингдек, аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
![](https://telegra.ph/file/e2d6b020f2b0b20267761.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e10cb5cb1b8fda1c99912.jpg)
Йиғилишда туман ҳокими И.Новиков, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Долимов ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари иштирок этишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги