Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ 

×

 2021-08-25 14:42:07    135

PDF юклаш
Чоп этиш



       “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида давлат рўйҳатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритишларига кўмаклашиш солиқ хизмати органларининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Қўштепа тумани Давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими, Тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш шўъбаси томонидан ушбу ҳаётбахш тамойил доирасида 2021 йилнинг январь-июль ойларида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларни аниқлаш бўйича аниқ мезонлар ишлаб чиқилди. Белгиланган мезонларга кўра, амалий ёрдам кўрсатилиши керак бўлган корхоналар хусусан, товар айланмаси ҳамда ходим сони камайган, амалий ёрдам сўраб марожаат қилган (сўнги 1 йил давомида), солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича камчиликларга йўл қўйган, ҳисобот топширмаган, «ноль» ҳисобот топширган, солиқ тўловларини амалга оширмаган, иш ҳақи ҳисобламаган, банк айланмасини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, муаммолари бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, жорий йилнинг шу даврига қадар 785 та тадбиркорлик субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу борада аниқланган муаммолар 14 та йўналишда (солиқ органларига алоқадор масалалар 411 та, бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолар 40 та) белгилаб олиниб, 785 та тадбиркорлик субъектларидан 450 тасига кўмаклашиш лозимлиги, 334 та тадбиркорлик субъектларига кўмак зарур эмаслиги аниқланди. Бундан солиқ органига алоқадор масалалар 411 та, бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор масалалар эса 40 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ўтказилаётган ўрганишлар давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг оёққа туриб олишлари учун дастлабки 6 ойда бухгалтерияни юритиш, ҳисоботларни тўлдириш, уларнинг муддатлари, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишларда солиқ идорлари кўмаги бериб борилмоқда.

Хусусан, солиқ органига алоқадор масалалар:

- 280 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашиш;

- 8 та тадбиркорлик субъектларида солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш;

- 4 та тадбиркорлик субъектларида солиқ режимини танлашга кўмаклашиш;

- 20 та тадбиркорлик субъектларида ШХВдан кўчирма бериш;

- 16 та тадбиркорлик субъектларида солиқ органига алоқадор бошқа масалаларда;

- 23 та тадбиркорлик субъектларида солиқ қарзи тўғрисида маълумот бериш муаммоси мавжудлигини аниқлаш;

- 18 та тадбиркорлик субъектларида ҚҚСдан мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариш;

- 41 та тадбиркорлик субъектларида бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш;

- 1 та тадбиркорлик субъектларида дебитор қарздорлигини ундириш.

Бундан ташқари бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолари мавжуд тадбиркорлик субъектлари сони 40  тани ташкил этиб, булар:

- 13 та тадбиркорлик субъектларида 1 645 000,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар зарурлиги;

- 25 та тадбиркорлик субъектларида ер ва бино зарурияти;

- 2 та тадбиркорлик субъектларида газ, сув, электр ва конализация муаммоси мавжудлиги аниқланган.

Бундан ташқари, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида жами 280 та тадбиркорлик субъектларининг юридик манзили бор йўқлиги ўрганилиб, кўрсатилган манзилларида фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди.

Кўриниб турибдики, Президентимиз Мурожаатномасида таъкидланган “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда. Натижада эса тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи ортиб, уларнинг фаолият йўналиши кенгайишига яқиндан кўмак бериб келинаяпти.

Н.УМАРОВА,

Қўштепа тумани Давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўбаси Бош инспектори


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram