Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЙИНЛОВ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9897886ee3822e44e8c7a.jpg)
2021-08-25 14:30:31 131
![](https://telegra.ph/file/9897886ee3822e44e8c7a.jpg)
Абдазизов Алигавхархон Махаммадумар ўғли Қўштепа тумани Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи лавозимига вақтинча вазифа бажарувчи этиб тайинланди.
Алигавхархон Абдазизов 1991 йили Қўштепа туманида туғилган. 2015 йили Фарғона политехника институтини битирган.
Меҳнат фаолиятини 2015 йили Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспексиясида агроном инспекторликдан бошлаган.
Фаолияти давомида Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасида катта ўқитувчи, махсус қутқарув кучлари бўлинмаси етакчи мутахассиси, шунингдек, вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ёзёвон тумани 1-тоифали агроном инспектори ҳамда вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қўштепа тумани 1-тоифали агроном инспектори лавозимларида ишлаган.
Оилали, турмуш ўртоғи – уй бекаси, бир нафар фарзанди бор.