Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕМИНАРДА: УСЛУБИЙ АМАЛИЙ ТАВСИЯ ВА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7d82c2a8fa3db75bb0c71.jpg)
2021-08-25 13:17:17 164
![](https://telegra.ph/file/7d82c2a8fa3db75bb0c71.jpg)
Қўштепа туманидаги мусиқа ва санъат мактабида фуқаролар йиғини раислари учун Сайлов Кодексининг мазмун моҳияти ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиб тамойиллари, шунингдек, сайловларда овоз бериш қоидаларини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/4b3a5c7fc6f41ceb08e97.jpg)
Кун тартибидаги масала юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг масъул вакили Р.Исомиддинов семинар қатнашчиларига слайидлар асосида қонунчилигимизда белгиланган меъёрий хужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар, услубий амалий тавсия ва тушунчалар берди.
Семинар сўнгида соҳага доир савол жавоблар бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчилари семинар ишидан ўзлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги