Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
51 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ПИШИРИҚ ПЕЧЛАРИ БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/30a1c8ba73580fb20198c.jpg)
2021-08-25 11:52:12 127
![](https://telegra.ph/file/30a1c8ba73580fb20198c.jpg)
Тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилишида кўмаклашиш бугуннинг устувор вазифаларидан бири саналади.
![](https://telegra.ph/file/97ce02e91d69e6785a347.jpg)
![](https://telegra.ph/file/87ed9956767544ef23f11.jpg)
Туманимизда бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида маҳаллалар кесимида 51 нафар хотин-қизларга иситиш печлари берилди.
Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари иштирок этдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги