Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1b69eb39c88a1663c30a8.jpg)
2021-08-24 20:46:42 179
![](https://telegra.ph/file/1b69eb39c88a1663c30a8.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июль кунги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун ажратилган бир марталик моддий ёрдам пуллари масъул раҳбарлар иштирокида ўз эгаларига етказиб берилди.
![](https://telegra.ph/file/d0b64dd210ee0c17eb29d.jpg)
Туман раҳбари 5-умумтаълим мактабида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/74b70cf8e926d747d7900.jpg)
Туманда ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, иқтидорли спортчилар муносиб тақдирланиб келинмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими И.Новиков, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов спортнинг “Белбоғли кураш” тури бўйича 4-8 сентябрь кунлари Татаристон Республикасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Г.Муроталиева билан учрашдилар. Спортчига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳамда сафар харажатларини қоплаш мақсадида моддий кўмак берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги