Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАНИНГ ЭНГ ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/69cd1ad279b8f1955f639.jpg)
2021-08-24 14:04:35 182
![](https://telegra.ph/file/69cd1ad279b8f1955f639.jpg)
ЎзЛиДеП Қўштепа туман Кенгаши томонидан Қўштепа туман Маданият марказида «Ишбилармон аёл – 2021» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур кўрик-танловда партиянинг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги аёл депутатлар, бошланғич партия ташкилотлардаги фаол хотин-қизлар, ўнлаб тадбиркор ва фермер аёллар, партиянинг масъул ходимлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
– Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини аёллар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш, иқтисодиётимизни юксалтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни рағбатлантиришдан иборатдир, – деди партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Шерзоджон Раҳмонов. – Шу билан бирга, тадбир жараёнида ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётида улар иштирокидаги хусусий сектор улуши ва аҳамиятини ошириш, жамиятда хотин-қизлар тадбиркорлигини янги босқичга олиб чиқиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, касбий маҳорат ва билим даражасини юксалтириш учун зарурий шарт-шароит яратишдан иборатдир.
![](https://telegra.ph/file/4feffd4f5be0b5b396869.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c885fe1707c9f8505910a.jpg)
Кўрик-танловда иштирок этаётган аёллар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Танлов жараёнида эса иштирокчиларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратилганлиги, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилаётганлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш қай даражада йўлга қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Кўрик-танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган хотин-қизлар партия томонидан диплом ва “Энг ёш тадбиркор аёл”, “Энг ташаббускор тадбиркор аёл”, “Энг саховатпеша тадбиркор аёл” каби турли номинациялар ғолиблари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Танловда ҳунарманд Дилбархон Бахромова ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Риштон туманида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг вилоят босқичида Қўштепа туманидан иштирок этган тадбиркор аёллар муносиб иштирок этиб, совриндор бўлишди ва ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги