Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ab308957d0513f9f193fd.jpg)
2021-08-24 13:46:37 141
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигининг мажлислар залида Қўштепа тумани Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишни туман ҳокими И.Новиков олиб борди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги