Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-23 21:55:36    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан топшириқлар берди.

Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 5 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.


Туман раҳбари 4-умумтаълим мактабида “Обод қишлоқ” Дастури ва 30-умумтаълим мактабида “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, шунингдек, ушбу муассасалар ҳамда 8 ва 40-умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасалардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Лангар” шифохонасида бўлган туман ҳокими муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, ваксина билан эмлаш ҳамда янги “Хушёрхона” бўлими ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ҳамда Хушёрхона бўлими ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ва фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Тадбиркор З.Хомидов томонидан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат кўрсатиш шахобчаси ташкил этиш мақсадида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ва фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида туман 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида участка сайлов комиссия аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинарлари билан танишди. Мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлари самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгинган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, туман раҳбари “Шаҳартепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган Б.Зокирова хонадонида бўлди. Ушбу оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram