Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
2021-08-23 21:18:16 137
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Қўштепа туманида “Уч авлод учрашуви” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирларга уч авлод вакиллари – меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилмоқда.
Ана шундай маърифий тадбирлардан бири “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Қийқи”, “Карнайчи” ва “Соҳибкор” маҳаллалари ҳамкорлигида бўлиб ўтди. “Уч авлод учрашуви” тадбири “Дийдор ширин” деб номланди.
Унда фахрийлар, ўрта ёшлилар ва ёш оилаларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳам қатнашиб, иштирокчиларга ўз тилакларини билдирди.
Тадбир давомида “Соҳибкор” МФЙ, Фаёз кўчасида яшовчи “Дўстлик” ордени соҳибаси А.Қазақова ва Н.Мухаммадиёров, “Қийқи” маҳалласи фуқароси Ж.Каримовлар ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари ва меҳнат фаолиятлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Туман маданият уйининг хушовоз хонандалари С.Азимов ва Ш.Тожибоевлар томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги