Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/025e7326d6bd49f1c116c.jpg)
2021-08-23 17:42:54 130
![](https://telegra.ph/file/025e7326d6bd49f1c116c.jpg)
Жорий йилнинг 19-август куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Хумдон МФЙ Бахт кўчасидаги 9-уйдан ёзмоқдамиз. “Дом”имиз 18 та хонадондан иборат. Тумандаги барча намунавий уйлар асфальт қилинган, лекин бизнинг намунавий уйимиздаги асфальтлаш тўлиқ қилинмаган. Деразалар ҳам сал шабада булса очилиб кетяпти. Йўлни қачон асфальт қилиб беришади? Биз кредит тўлайликми, уйга нон сотиб олайликми ё йўлни таъмирлайликми? Ваъдани тезроқ бажаришларини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддаларига асосан жойига бориб ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар жараёнида Қўштепа тумани “Хумдон” МФЙ Бахт кўчасидаги 9-уйга кириш йўлаклари асфальт қилинмаганлиги сабабли ҳашар йўли билан бетон йўлак қилинганлиги, фуқаролар томонидан ушбу ҳудудга мос равишда бошқа жойни асфальтлаштириб беришни сўрашаётганликлари аниқланди.
Фуқароларга асфальтлаштириш ишлари тегишли дастурлар асосида белгиланган тартибда босқичма-босқич амалга оширилиши тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги