Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ ЎЗГАРДИ

×

 2021-08-23 16:37:50    1988

PDF юклаш
Чоп этиш







Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилаларнинг моддий таъминотини кучайтириш масалалари доимий равишда давлатимиз ва ҳукуматимиз эътибори ва ғамхўрлигидадир.

Бунинг яққол мисоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда қамбағаллик билан курашиш кўламини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини кўрсатишимиз мумкин. Ушбу фармонга асосан бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда умумэътироф этилган халқаро стандартларни ва автоматлашган шаффоф электрон баҳолаш механизмларини жорий этиш орқали нафақаларни тўлаш тизимини болалар салоҳиятини ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратиш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

14-ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади. Бунда болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади. Тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади. Унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади. 

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Фармонга асосан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг миқдорлари қуйидагича белгиланмоқда.

а) Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун. 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун. 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча. 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

Масалан, бир оиланинг 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 3 нафар фарзанди бор. Биринчи фарзанд учун 250 000 сўм, иккинчи фарзанди учун 150 000 сўм, учинчи фарзанди учун 100 000 сўм, жами 500 000 сўм нафақа тайинланади.

Агар фарзандлар сони тўртта бўлса, яна 100 000 сўм қўшилиб, 600 000 сўм нафақа тайинланади.

Кичик фарзанди 3 ёшга тўлмаган 18 ёшгача 3 нафар фарзанди бор оилага 3 ёшдан кичик фарзанди учун 325 000 сўм, иккинчи фарзанди учун 150 000 сўм, учинчи фарзанди учун 100 000 сўм, жами 575 000 сўм нафақа тайинланади.

Агар фарзандлар сони тўртта бўлса, яна 100 000 сўм қўшилиб, 675 000 сўм нафақа тайинланади. Бу нафақалар 12 ой муддатга тайинланади.

б) Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм қилиб белгиланди. Фармондан келиб чиқиб, моддий ёрдам эндиликда якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга тайинланиши белгиланганлиги учун 18 ёшгача фарзанди бор оилаларга моддий ёрдам тайинланмаслиги ҳамда бундай фарзандлари бор оилаларнинг моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилмаслигига эътибор беришимиз керак.

Фармон чиққандан сўнг аҳоли орасида ҳозирда тайинланган ва тўлаб келинаётган нафақалар автоматик равишда кейинги 6 ойга узайтирилиб, 12 ойгача тўланиши тўғрисида тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Фармонда 2021 йил 1 сентябргача тайинланган нафақаларни тўлаш муддатлари амалдаги муддатлар бўйича давом эттирилиши белгиланган. Демак, аввал тайинланган нафақалар тегишли (2 ёшгача нафақа 12 ой, 14 ёшгача нафақа ва моддий ёрдамлар 6 ой) муддатларига қадар тўлаб берилади. Фуқаролар ушбу тайинланиб, тўлаб келинаётган нафақаларнинг муддати тугагандан кейин янги тартиб бўйича яна мурожаат қилишлари мумкин.

Кам таъминланган оила, деб топилиб, нафақа тайинланган шахсларнинг нафақаларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 5-бандига асосан дон, ун ва қолипли нон учун компенсация пул-тўловлари (50 000 сўмдан) қўшиб, тўлаб келинаётган эди. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бу компенсация пул-тўловларини тўлаш бекор қилинганлигини эътибордан чиқармаслик лозим. Чунки аҳоли томонидан “Менга янги нафақа тайинланган эди, компенсация пул-тўлови берилмаяпти, мендан олдин тайинланганлар (албатта 01.09.2021 йилгача тайинланган нафақалар назарда тутилмоқда) компенсация пул-тўлови олмоқда”, тарзидаги мурожаатлар келиб тушиши мумкин. Ушбу ҳолатларда аҳолига ушбу фармон моҳиятидан келиб чиқиб тушунтиришлар бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Эслатма: амалда 2 ёш нафақа пули – 434 000 сўм (+50 000 сўм нон пули). 14 ёш нафақа пули 1 та болага 144 000 сўм (+50 000 сўм нон пули). 2 та болага 238 700 сўм (+50 000 сўм нон пули). 3 та болага 334 400 сўм (+50 000 сўм нон пули). Моддий ёрдам пули 326 000 сўм (+50 000 сўм нон пули).

Фармон ижросини таъминлаш учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.

Қўштепа тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram