Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1d694647164771210a880.jpg)
2021-08-22 14:04:25 159
![](https://telegra.ph/file/1d694647164771210a880.jpg)
Қўштепа туманидаги отинойиларнинг навбатдаги ҳафталик маънавият соатлари бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳам иштирок этди.
Тадбирда асосий эътибор хотин-қизлар қалбида шукроналик туйғуларини янада кучайтириш, ҳаётни борича қабул қилиб ундан рози бўлиб яшаш каби муҳим масалаларга қаратилди. Аёлларни кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солишда отинойилар олдида турган вазифалар ҳакида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан, қолаверса, бугуннинг долзарб вазифалари юзасидан ўзаро фикир алмашилди. Шунингдек, бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги