Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 432 НАФАР АЁЛЛАРГА 490 МИНГ СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/41bc049bd0680bffc8541.jpg)
2021-08-22 13:45:29 116
![](https://telegra.ph/file/41bc049bd0680bffc8541.jpg)
Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичи учун ҳисобга олинган хотин-қизларнинг 432 нафарига 490 минг сўмдан жами 231 миллион 280 минг сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Ушбу маблағлар соҳа мутахассислари томонидан ўз эгаларига етказиб берилди.
Бунда асосий эътибор боқувчисини йўқотган, ногирон ва даволанишга муҳтож бўлган, шунингдек, қарамоғида ногирон фарзанди бор аёлларга қаратилди.
Ёрдам кўрсатилган барча хонадон соҳибалари шукроналик ила ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
![](https://telegra.ph/file/987365ce072659acf2c53.jpg)
Шунингдек, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан туманимизда истиқомат қилувчи якка ёлғиз ва кам таъминланган оилалар холидан хабар олиниб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги