Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

×

 2021-08-21 21:34:33    1153

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз йиллигини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган бош ғоя билан муносиб кутиб олиш арафасидамиз. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Мустақилликка эришганимиздан буён ҳар бир соҳадаги ўзгаришлар табора яхши тамонга одимлади ва куртак ёзди. Ўтган ўттиз йил давомида мамлакатимизда асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, тарих билмас ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги улкан бунёдкорлик ишларини кўриш, қалбан ҳис этишнинг ўзи етарли деб ўйлайман.

Фахр билан айтиш керакки, биз бугун жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга, иқтисодиёти барқарор ривожланаётган, эркин фуқаролик жамияти сари дадил қадам ташлаётган келажаги буюк ва қудратли мамлакатда яшамоқдамиз. Хусусан, муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ниҳоятда улуғвор мақсадлар ўз ифодасини топган. Бу дастурий ҳужжат орқали мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси, шунингдек, бошқа турли таҳдид ва хатарларга қарамасдан, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлида амалий ҳаракатлар қилинмоқда.

Жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, юртимиздаги барча соҳаларни эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимизнинг ҳар-бир фуқароси Мамалакатимизнинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришимиз, Давлатимиз мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий ҳамда истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичга кўтаришда ватанга бўлган фидокорона меҳнатларимиз орқали ўз хиссамизни қўшишимиз ва бу, энг қутлуғ байрамни муносиб юксак савияда кенг нишонлаш бурчимиздир.

Н.Отабеков,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram