Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-21 21:18:42    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан топшириқлар берди.

Туман раҳбари 33-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

“Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Сардоба кўза пласт” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Туманда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда ёшларни бандлигини таъминлаш ва тадбикорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туманда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш 1-сектор штаби бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши ҳамда кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан йиғилиш ўтказилди.  Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш ва кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги