Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-08-21 15:14:17    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 21 август куни эрта тонгданоқ туманимиз бўйлаб Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бошланди.

Бу йилги истиқлол байрами арафасида ташкил этилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги қарорига кўра, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар, кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг август ойи юртимизда "Маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги", деб белгиланди.

Шу билан бирга, мазкур ташкилотларнинг таклифи асосида 21 август кунида мамлакатимизда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари эълон қилинди. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, боқувчиси йўқ қариялар, аҳолининг муайян қатламлари ҳолидан хабар олишга, ёлғиз кексаларнинг уй-жойларини тартибга келтиришга ҳам жиддий ёндашилмоқда. Чор-атрофни тоза-озода, саранжом-саришта ҳолатга келтиришга катта аҳамият берилмоқда.

Бугунги умумхалқ хайрия ҳашари Қўштепа туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида давом этмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ташкил этилган ушбу анъанавий умумхалқ тадбири маҳаллалардаги барча ҳудудларнинг тоза ва саришталигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятини яна бир бор улуғлашда ўз аксини топмоқда. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги