Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# ONLINE
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/dce959bf7527ffef12868.jpg)
2021-08-21 14:33:04 136
![](https://telegra.ph/file/dce959bf7527ffef12868.jpg)
ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Қўштепа туманидаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ва маҳаллаларда юксак савияда ташкил этилмоқда. Ёшу кекса барча ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва кўчалар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаш, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда.
![](https://telegra.ph/file/8ad736b8c34888195be6c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/4847120a99586a569d4eb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9eb284158141ccd31826f.jpg)
Қўштепа тумани ободонлаштириш бошқармасининг ишчи ходимлари ҳам бу хайрли ишга бош қўшиш мақсадида эрта тонгданоқ умумхалқ ҳашарига чиқиб, астойдил ишга киришишди.
![](https://telegra.ph/file/ed669931fecb9446fbab5.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b2b837fcdcd373845fe14.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги.