Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1a92a570e0126def8a775.jpg)
2021-08-20 15:22:18 145
![](https://telegra.ph/file/1a92a570e0126def8a775.jpg)
Жорий йилнинг 17 август куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баландмасжид МФЙдан ёзяпмиз. Бодомзор ва Наврўз кўчасига туташган йўл асфальтланмаган. Сайловгача асфальт ётқизилса яхши бўларди” – дея шикоят қилинган.
Исми-шарифи кўрсатилмай “Баландмасжид” МФЙдан йўлланган ушбу мурожаат Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси:
“Мурожаатда кўрсатилган “Баландмасжид” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Бодомзор ва Наврўз кўчасига туташган йўл таъмирталаб бўлиб, йўлни таъмирлаш учун катта маблағ талаб қилинади. Ушбу йўл туман комиссияси томонидан ўрганилиб, маҳаллий бюджет маблағларини ҳисобга олган холда босқичма-босқич амалга оширилади”
Қўштепа тумани ҳокимлиги