Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ЖАРАЁН
2021-08-19 22:10:48 142
“Овоз бериш ярмаркалари”да фаол иштирок этинг!
Қўштепа тумани молия бўлими томонидан “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” жараёнига фуқароларни кенг жалб қилиш мақсадида “Овоз бериш ярмаркалари”ни ташкил этиш ишлари амалга оширилди.
Маълумот учун:
-20 август куни “Оқтепа” МФЙда;
-23 август куни “Эшонгузар” МФЙда;
-24 август куни “Қумтепа” МФЙда;
-25 август куни “Қайрағоч” МФЙда;
-26 август куни “Пахтакор” МФЙда;
-27 август куни “Қоражийда” МФЙда;
-30 август куни “Соҳибкор” МФЙда фуқароларга овоз бериш жараёни бўйича ярмарка ўтказилади.
Ҳурматли фуқаролар, 2021 йил 13-августдан бошлаб 2 сентябрга қадар 20 кун давомида таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилаётганини эслатиб ўтамиз.
Сизлар ҳам овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиб, ҳудудингиздаги энг долзарб муаммоларни ечимини топишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Ташаббус кўрсатинг!
Қўштепа тумани ҳокимлиги