Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e3bf2a7a9ec20ac6ae0d7.jpg)
2021-08-19 21:52:23 127
![](https://telegra.ph/file/e3bf2a7a9ec20ac6ae0d7.jpg)
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Хумдон МФЙ Бахт кўчасидаги 9-уйдан ёзмоқдамиз. “Дом”имиз 18 та хонадондан иборат. Тумандаги барча намунавий уйлар асфальт қилинган, лекин бизнинг намунавий уйимиздаги асфальтлаш тўлиқ қилинмаган. Деразалар ҳам сал шабада булса очилиб кетяпти. Йўлни қачон асфальт қилиб беришади? Биз кредит тўлайликми, уйга нон сотиб олайликми ё йўлни таъмирлайликми? Ваъдани тезроқ бажаришларини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат хозирда Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги