Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 194 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-19 21:38:13    110

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Туман раҳбари “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари туман ҳокими томонидан ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари “Дўрмон” шифокор хизмат уйида бўлиб, муассасада “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, И.Новиков томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пахта майдонларида меҳнат қилаётган механизаторларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram