Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-08-19 18:43:06    166

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепада пресс-тур бўлиб ўтди. Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар қатнашди.

Пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида “Fergana Global Textile” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.


Меҳмонлар дастлаб қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ҳосилдорликни ошириш ва сувни тежаш мақсадида “Fergana Global Textile”  МЧЖ томонидан дунёдаги етакчи компаниялардан бири “Netafim” компанияси билан ҳамкорликда жорий этилган автоматик тарзда томчилатиб суғориш технологияси билан танишдилар.

Ундан сўнг иштирокчилар “Fergana Global Textile” МЧЖда бўлишиб, у ерда олиб борилаётган иш жараёни, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, корхонанинг келгусидаги истиқболли режалари билан танишдилар.   

Шуни таъкидлаш жоизки, “Fergana Global Textile” МЧЖ —Ўзбекистоннинг етакчи тўқимачилик компанияларидан бири ҳисобланмиш “Global Textile” компаниялари гуруҳига кирувчи корхона ҳисобланади.


“Fergana Global Textile” МЧЖнинг Фарғона шаҳрида жойлашган тўқимачилик фабрикасида кунига 15 тонна юқори сифатли калава ип ишлаб чиқарилади. Жорий йилдан бошлаб, хом-ашё – юқори навли пахтани ўзига қарашли далаларда етиштиради. Бунда томчилатиб суғориш усули қўлланилади. Фабрика замонавий асбоб-ускуна билан жиҳозланган, маҳсулотини Европа мамлакатлари, шунингдек, Бангладеш, Туркия, Хитой, Россияга экспорт қилади. Шунингдек, корхонада бўялган трикотаж матоси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.


Пресс-турдан сўнг туман ҳокими И.Новиков иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.


Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram