Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/85a3b90a089e9de6e953f.png)
2021-08-18 22:32:37 177
![](https://telegra.ph/file/85a3b90a089e9de6e953f.png)
Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов бугун 685, 687-сонли сайлов участкаларида бўлиб, сайлов участкасининг таъмирланганлик ҳолатларини ва сайловга тайёргарлигини ўрганди. Сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан 687-сонли сайлов участкасининг кириш эшиги янги ўрнатилиб, бартараф этилган камчиликлар сайлов “Темир дафтари”га киритилди.
![](https://telegra.ph/file/0fdbdf88038a842f16d57.png)
Шу билан бирга, сектор раҳбарининг ташаббуси билан сайлов участкаларида туман ободонлаштириш ходимлари томонидан тозалаш ишлари олиб борилди.
![](https://telegra.ph/file/be7fe7b623a10f687222f.png)
Бундан ташқари, сектор раҳбари қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга “Катта Болтакўл” МФЙдаги “Файзли Фотимахон” фермер хўжалигидаги пахта майдонларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
![](https://telegra.ph/file/3c834fff3981ff3821d4d.png)
Шунингдек, туман прокурори 2-сонли ИДУМИ биносида сайлов участка раислигига ва унинг ўринбосарлари ҳамда котиблигига номзодлар учун ташкил этилган навбатдаги ўқув-семинар дарс машғулотларида қатнашди. Ўз навбатида сектор раҳбари тингловчиларга ўзининг керакли кўрсатмаларини бериб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/f48afb334c7c4e7a78d93.png)
М.Шомуродов “Катта Болтакўл” маҳалласининг Садаф кўчасида яшовчи “Темир дафтар”га рўйхатга олинган Қ.Холбоевнинг хонадонига ташриф буюриб, фуқаронинг яшаш шароитларини ўрганди ҳамда фуқаро билан суҳбатлашди.
![](https://telegra.ph/file/f7ed0b3bdd08487817f35.png)
Қолаверса, сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини Гулшан кўчасининг 800 метр қисмига шағал ётқизиш ишлари ташкил этилди.
2-сектор штаби