Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-18 21:42:24    134

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Халқ таълими бўлимига қарашли 7 ва 30-умумтаълим мактабларида бўлиб, “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шунингдек, 17-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ушбу маҳаллада бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Бундан ташқари сектор раҳбари “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” Дастури асосида янги қурилаётган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш жараёни билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пахта майдонларида меҳнат қилаётган механизаторларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида пахта йиғим терим мавсумида қатнашадиган пахта ташиш транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган И.Новиков масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram