Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2021-08-18 15:46:11    193

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар белгиланган дастур ва режалар асосида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Обод қишлоқ” дастурига асосанДўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ибрат кўчасига истеъмолчилар электр таъминотини яхшилаш учун 1 дона КТПМ русумли, қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ва 0,4 кВ кучланишли узунлиги 0,9 км СИП тармоғи тортиб ишга туширилиб, 32 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.

“Обод қишлоқ” дастурига асосан “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томонидан ўрнатилган қўлбола таянчлар ўрнига 1 дона КТПМ русумли, қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ва 0.6 км 6 кВ кучланишли ва 1,7 км узунликда 0.4 кВ кучланишли янги электр тармоғи қурилди ва 79 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросига асосан, Каттабешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-520 юкламасини енгиллатиш учун Заковат кўчасига қўшимча КТПС-100/10/0,4 кВА трансформатор пункти қурилиб, 5 та кўчага 0.4 кВ кучланишли 1,2 км узунликда СИП тармоғи тортилди. Мазкур кўчалардаги аҳоли томонидан ўрнатилган қўлбола электр таянчлари ўрнига 96 дона темир бетон таянчлари ўрнатилиб, ностандарт симлар ўрнига замонавий русумдаги кабель ўтказгичлари тортилди.

“Баландмасжид” маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз кўчасидаги трансформаторга аҳоли истеъмолчилари ва ичимлик суви насоси уланганлиги сабабли трансформатор ўта зўриқиш билан ишлаётгани, қиш мавсумида бир неча бор куйиб ишдан чиққани сабабли, мазкур трансформаторни катта қувватлисига алмаштириш 2021 йил дастурига киритилган эди. Июнь ойида қуввати 400 кВА бўлган КТПК русумли (нархи-100,8 млн сўм) янги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Натижада ТП-513 га уланган 180 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланиб, ичимлик суви насоси электр таъминоти узлуксизлиги йўлга қўйилди.

   “Каттаболтакўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-29 ни 100 кВА ли трансформаторда истеъмолчилар сони ортиб кетганлиги сабабли қўшимча трансформатор пункти қуриш дастурга киритилиб, июнь ойида КТПК русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди.10 ва 0,4 кВ узатма қуриш учун 17 дона СВ-110-3.5 ва СВ-95-2.0 таянчлар ўрнатилди. Айни кунларда қурилиш монтаж ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, “Сармозор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Сармозор” 10 кВ узатмасини аҳоли хонадонлари устидан ўтган 0,5 км қисмини йўл ёқасига-хавфсиз жойга чиқариш учун 13 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.

“Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-286 юкламасини енгиллатиш учун 1 дона КТПС-160/6/0.4 кВА русумли трансформатор пункти ўрнатилди ва 6 кВ узатма қурилди. 0.4 кВ узатма қуриш учун 54 дона темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди. Ушбу маҳалладаги ТП-284 юкламасини енгиллатиш учун қўшимча ТП қуриш мақсадида 22 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.

“Лойсон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-266 юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПМ русумли қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти, 10 ва 0.4 кВ тармоқ қуриш учун 44 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.


“Қайрағоч” маҳалласидаги ТП-491 юкламасини енгиллатиш учун қўшимча ТП қуриш мақсадида 61 дона темир бетон таянчлари, “Нурафшон” маҳалласидаги Оғалиқ кўчасига янги КТПК русумли қуввати 400 кВА бўлган транфсорматор пункти, “Мумтоз” маҳалласидаги ТП-689 га қўшимча ўрнатиш учун КТПМ русумида қуввати 100 кВА бўлган транфсорматор пункти ўрнатилди.

“Лангар” маҳалласидаги ТП-137 га қўшича ўрнатиш учун КТПМ русумида қуввати 100 кВА бўлган транфсорматор пункти олиб келинди.

“Ғиштмон” маҳалласининг Бунёдкор кўчасидаги мавжуд 0.4 кВ узатмадаги ёғоч таянчларни реконструкция қилиш учун 61 дона темир бетон таянчлар ўранилиб, СИП-50 русумли кабель тармоғи тортилди.

“Намуна” маҳалласидаги ТП-10 га қўшимча ўрнатилган КТПС-250 кВА нинг 0.4 кВ узатмаси учун 10 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, “Нурафшон” маҳалласидаги 10 кВ кучланишли Намуна узатмасининг 4 км қисми реконструкция қилинди.

Жорий йилда истеъмолчилардан электр таъминоти юзасидан келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш учун “Фарғона ХЭТК” АЖ дан 47 дона темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди. Бундан ташқари ички имкониятдан 183 дона ёғоч таянчлар демонтаж қилиниб ўрнатилди.

Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси томонидан 2021 йил учун тасдиқланган датурлар асосида ишлар давом эттирилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram