Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЎРМОНДА ОБОДЛИК ШУКУҲИ ҲУКУМРОН

×

 2021-08-17 16:02:05    168

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига асосан Қўштепа туманида қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам дастур доирасида улкан бунёдкорлик ишлари қизғин тус олиб кетди...

“Дўрмон” маҳалласи ҳудудида жойлашган 10-мактаб, 7-МТТ ва ҚВП биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, “Муҳаммадумар буилдинг” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.



Ичимлик сув қурилиш-монтаж ишлари эса пудратчи ташкилот “Заман Буилдинг” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Бугунги кунда жами 9,0 км траншея қазиш ишлари амалга оширилиб, 8,0 км ичимлик сув тармоғининг қурилиш монтаж ишлари тугалланди. 80 дона колодслар ўрнатилди. Бир дона ичимлик сув минорасини реконструкция қилиш ишлари бажарилди.


Бугунги кунда “Дўрмон” маҳалласида 0,5 км ички йўллар шағаллаштирилди ва режага кўра 3,7 км йўлга асфальт ётқизилди.

Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 0,9 км 0,4 кучланишли электр узатиш тармоғи тортилиб, 28 дона таянч устунлар ва 1 дона 100 кВали ТП ўрнатилди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 35 та хонадонлар суюлтирилган газ баллонлари билан таминланган.

Маҳалла аҳли ҳам ҳашар йўли билан хонадонлари ёнидан оқиб ўтган ариқларни тозалаш, кўчага экилган дарахтларга ишлов бериш,  чиқинди ва ахлатларни тозалаш ишларида фаол қатнашмоқдалар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram