Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0035422cdd6f755a2a871.jpg)
2021-08-16 21:46:56 133
![](https://telegra.ph/file/0035422cdd6f755a2a871.jpg)
Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 5 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/c5c8de5fd238d85ce1ef2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c68993cda99b7684579ce.jpg)
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 8, 12 ва 33-умумтаълим мактабларида бўлиб, муассасада ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/9a5b540d2da5bbddb2306.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида туман 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида участка сайлов комиссия аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинар жараёни билан танишган туман ҳокими мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлар самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
![](https://telegra.ph/file/4b92031338b14f20fe606.jpg)
27-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ва фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
“Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида пахта йиғим терим мавсумида қатнашадиган пахта ташиш транспорт тракторлари ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман раҳбари масъулларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
![](https://telegra.ph/file/f3f7a1f21ee5bb4d0fbe3.jpg)
Туман раҳбари пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги