Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 212 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСТАҚИЛЛИК БИЗ УЧУН БЕҚИЁС ИМКОНИЯТЛАРНИ ОЧИБ БЕРДИ

×

 2021-08-14 22:44:38    137

PDF юклаш
Чоп этиш



Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, инсоний ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни, анъаналаримизни тиклашга, соғлом, баркамол, янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берди. Мустақиллик шарофати билан охирги 5 йил таълим тизимида ижобий ўзгаришлар ва имкониятларга бой йил бўлди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги оқилона сиёсат туфайли “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси, “Ўқитувчи ва мураббийлар ҳиёбонлари” ташкил этилиши, сиртқи олий ўқув юртларининг очилиши, ўқитувчилар учун берилаётган имтиёзли кредитлар ва автокредитлар ўқитувчиларнинг касбига бўлган меҳр-муҳаббат, фахр туйғуларини туюшга сабаб бўлди. “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол авлод этиб тарбиялаш, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. 2018-йил 1-сентябрдан умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий таъриф ставкаларини оширилди, тоифаларга бўлган эътибор кучайтирилди, мактабдаги ўқувчилар сонига қараб штат бирлиги кўпайди.

Мен фаолият олиб бораётган таълим муассасасида юқорида келтирилган қарорларга таяниб самарали меҳнат қилинмоқда. Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларимиз сиртқи олий таълимда ўқиш бахтига муяссар бўлдилар. Касбдошларимиз орасида имтиёзли кредитдан фойдаланиб уй-жой ва машинага эга бўлган ҳамкасбларимиз талайгина. Моддий ёрдам ва рағбатлантиришлар педагогларимиз кучига куч қўшмоқда. Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш, ўқувчиларимизнинг ўзига ва билимига бўлган ишончни оширмоқда.

Ўқитувчилар учун ўтказилаётган турли танловлар устозлар учун яна бир имкониятдир. Мен бошланғич синф ўқитувчиси сифатида 2003-йилдан буён ўқувчиларга таълим бериб келаман. Сўнгги 5 йил мен учун имконият ва ютуқларга бой бўлди. 2017-йил 1-синфлараро “Ҳуснихат” кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни, 2018-йил “Энг яхши дарс ишланма” танловининг туман босқичида 1-ўринни, 2019-йил “Энг яхши фан ўқитувчиси” танловининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритдим. 2019-2020 йил ўқув йилида Масофавий таълим ва Онлайн мактаб лойиҳаларида мақола ва видеодарсларимни тақдим этдим. Жорий ўқув йилида олий малака тоифасига эга бўлдим ва “Энг яхши видеодарс” танловининг вилоят босқичида фаол иштирик этдим. Танловлар холис ва шаффофлик билан ўтказилгани сабабли устунликка эришдим.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, бизнинг озод, мустақил диёримизда тинимсиз изланиш ва самарали меҳнат албатта ўз натижасини беради.

Гулнозахон Бўронова,

43-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram