Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-14 21:53:26    177

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган семинар-тренингда иштирок этди.


Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туманда ташкил этилган сайлов участкалари раислари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда участка сайлов комиссияларида қулай шарт шароитлар яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида туманда 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар ҳамда ғўза дефолиациясини белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида “Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта майдонларида ғўза дефолиациясини оптимал муддатларда ўтказиш, пахта йиғим-терими мавсумига ҳамда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишларига тайёргарлик кўриш юзасидан семинар-йиғилиши ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов ҳамда туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши, ғўза дефолиациясини оптимал муддатларда ўтказиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram