Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fbdd07b2cc4480273cc1f.jpg)
2021-08-11 21:07:15 175
![](https://telegra.ph/file/fbdd07b2cc4480273cc1f.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 46-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/0b5996903f46303427c7c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a032d7d159ddc59e97760.jpg)
Шунингдек, туман раҳбари 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Бешкапа” шифокор хизмат уйида бўлган И.Новиков муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши эмлаш жараёни билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/86da772a35edd8b3dc19c.jpg)
Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида “Ёшлар маркази”да сайлов комиссия аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинар жараёни билан танишди. Мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлар самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/e676323ffa754b10b4e8b.jpg)
Бугун қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш ва кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги