Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2021-08-10 13:43:44    123

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. 


Бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр қабул ўтказдилар.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган қабулда 30 нафарга яқин фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.


Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг муаммолари бирма бир тингланиб, ечимига эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзда ҳал бўлди, ижроси маълум муддат вақт талаб этадиган мурожаатлар эса масъулларга бириктирилди ва назоратга олинди. Аҳолига муаммоларнинг ечилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди. 


Шунингдек, туман ҳокими томонидан туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Оқбилол кўчаси,19-уйда яшовчи М.Холматов бош мияга қон қуйилиши оқибатида бир йилдан буён бир жойда бўлиб қолган эди. Бугунги қабулда унинг оила аъзолари М.Холматов учун ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Уларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродовлар М.Холматовнинг хонадонида бўлдилар. Беморнинг холидан хабар олиниб унга ногиронлик аравачаси топширилди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram