Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/18ac49694fcdd536d387c.jpg)
2021-08-07 20:38:26 155
![](https://telegra.ph/file/18ac49694fcdd536d387c.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда. Ҳар галгидек бугун ҳам шундай фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Ёшлар марказида “Қийқи” ва “Сой бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 45-мактабгача таълим ташкилотида “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари учун фуқаролар қабули ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/71ea8264d1755db605db5.jpg)
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари сектор раҳбарлари томонидан тингланди. Шунингдек, масъул раҳбарлар иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Туман ҳокими И.Новиков томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги