Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/18b2a4be55cc1564963b2.jpg)
2021-08-06 22:20:03 146
![](https://telegra.ph/file/18b2a4be55cc1564963b2.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 июль куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Қўштепа туманида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Бугун ҳам шундай фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/fe61bf7720f65c60eb43e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/268b8806d35191a481aa2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f9e09f69b4002848dbc08.jpg)
Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Қумтепа ва Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинларида, 19-умумтаълим мактабида Файз, Кўприкбоши ва Шакар маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари учун фуқаролар қабули ташкил этилди.
Қабул давомида масъул раҳбарлар иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Туман ҳокими И.Новиков томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги