Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9a37389a5fe96a62f8ae9.jpg)
2021-08-06 22:17:10 102
![](https://telegra.ph/file/9a37389a5fe96a62f8ae9.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда ёшларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/5ffc6dadc07780f63865c.jpg)
Туман раҳбари томонидан Халқ таълими бўлимига қарашли 2-ихтисослаштирилган давлат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/1a5c80459bc1cf57773cc.jpg)
И.Новиков туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 87-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш жараёни билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/4d7cd8bf1d9270f273e2c.jpg)
Шунингдек, туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги