Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЁЛЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАҲАТЛАР БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/daba578e215f647454650.jpg)
2021-08-06 17:58:55 129
![](https://telegra.ph/file/daba578e215f647454650.jpg)
Қўштепа туманидаги Каттаболтакўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида Каттаболтакўл, Ватан, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 35 нафар муаммоли, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлигини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдир.
Тадбирда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидов ва вилоят “Меҳржон” Аёллар ва Болалар маркази томонидан ташкил қилинган юридик маркази ҳуқуқшуноси Ш.Абдураззоқовалар иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/0cef6d88f63b378e45eaa.jpg)
Мулоқот чоғида иштирокчиларга давлатимиз томонидан хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмак бериш, зўравонлик ва тайзиқлардан ҳимоя қилиш, гендер тенглиги масалаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди.
Иштирокчиларнинг ижтимоий нафақа, имтиёзли уй-жой олиш, мулкий низолар, оилавий келишмовчиликлар масаласидаги сўровлари эшитилиб, мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги