Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5cdaf30549725689705fd.jpg)
2021-08-05 21:10:37 114
![](https://telegra.ph/file/5cdaf30549725689705fd.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида “Ёшлар маркази”да сайлов комиссия аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинар билан танишди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлар самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/d201a0da998a86addd4ba.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5049718bdc0880cc11874.jpg)
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/db5c41f1746d722918f27.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 85-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлган И.Новиков муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/3338dfae402e1f4130bda.jpg)
Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан туман раҳбари иштирокида жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш ва 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги