Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ

×

 2021-08-05 16:49:00    197

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида 1989 йилда туғилган, диний билимга эга бўлмаган фуқаро томонидан 2021 йилнинг май ойидан буён хонадонида ётоқ “Ҳужра” ташкил қилиб, 5 нафар вояга етмаганларга диний таълим бериб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси Қўштепа тумани бўйича бош мутахассиси С.Нуриддинов, туман ИИБ ТЭҚКГ тезкор вакили капитан М.Қирғизов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, “Абдусамад Охун” масжиди имом-хатиби З.Турдиевлар томонидан 17-умумий ўрта таълим мактабида Истиқлол маҳалласи фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.


Йиғилишда ноқонуний шаърий никоҳ ҳамда ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатларини олдини олиш, маҳаллаларда ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, урф-одатларимиз ва миллий қадриятларимизни асраш, вояга етмаганларнинг диний сабоқ олиш мақсадида ноқонуний равишда Миср Араб Республикасига чиқиб кетишига йўл қўймаслик, шунингдек, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини, диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram