Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БИЗ ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ҲАЁТ ТАРАФДОРИМИЗ” МАВЗУСИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2021-08-05 16:25:43 241
Қўштепа туманидаги 1-ИДУМда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Биз зўравонликсиз ҳаёт тарафдоримиз” лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шунингдек туманимиздаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Тиббиёт бирлашмаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари ҳамда туман бош имоми, бош отинойиси, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари, умумтаълим мактабларининг психологлари, масалага дахлдор соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
Семинар давомида туманда аёллар ва уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, гендер тенглиги, зўравонликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.
“Қалб нури” маркази раҳбари Д.Тўхтасинова соҳа мутахассислари учун кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, идоралараро ҳамкорликда эътибор қаратилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида слайдлар ва дидактик материаллар асосида тушунчалар берди.
Тадбир иштирокчилари амалий семинар давомида ўзлари учун зарур бўлган услубий, амалий ёрдам ва кўникмаларни олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги