Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО ВА ХАРИДОРЛАРГА ЯРАТИЛГАН ҚУЛАЙЛИКЛАРНИ ЎРГАНДИ
2021-08-05 10:18:32 174
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков бугун, тегишли масъуллар ҳамроҳлигида “Деҳқон бозори”да бўлиб, бу ердаги нарх-наво ва санитар ҳолатни ўрганди.
Шунингдек, туман ҳокими деҳқон бозорида аҳоли учун яратилган қулайликлар, маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва заҳирасини ҳам ўрганди. Сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди.
Туман раҳбари томонидан бозорда доимо бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги