Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕНГ ҚАМРОВДАГИ КУНЛИК ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2021-08-04 21:06:58 181
Жорий йилнинг 23 июль куни Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланган эди. Шу муносабат билан Қўштепа тумани фуқаролари учун мурожаатларни кунлик қабул қилиш тизими жорий этилди.
Бугун ҳам туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарларининг қабуллари бўлиб ўтди. Кунлик қабуллар туман Халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабида Шодлик, Лангар, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинлари, Янги ариқ маҳалла фуқаролар йиғини биносида Янги ариқ ва Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари учун ташкил этилди.
Қабул давомида масъул раҳбарлар иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Туман ҳокими И.Новиков томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги