Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-08-02 21:16:15 180
Кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманимизда фаолият кўрсатиб келаётган 7 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Халқ таълими бўлимига қарашли 22-умумтаълим мактабида Лойсон, Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда 9-умумтаълим мактабида Халқобод, Қоражийда ва Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, шунингдек, масъул раҳбарлар иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 30-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги