Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-07-31 21:03:47 220
Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини биносида Соҳибкор ва Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 6-умумтаълим мактабида Катта болтакўл, Ватан ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 2, 4, 6, 14 ва 35-умумтаълим мактабларида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Пахтакор” қишлоқ врачлик пунктида бўлган туман ҳокими муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков 1-сектор ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида фаолият олиб бораётган участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишиб, улар билан сайловга оид қонунчиликлар юзасидан суҳбат ўтказди.
Туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пахта майдонларида фаолият олиб бораётган ишчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги