Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-07-29 20:54:21 168
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Мактабгача таълим бўлимига қарашли 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман раҳбари муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмаларни берди.
Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида Йўлдошобод ва Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини биносида Ўқчи ва Ўрта Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ва масъул раҳбарлар иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари 1-сектор ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида фаолият олиб бораётган участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишиб, улар билан сайловга оид қонунчиликлар юзасидан суҳбат ўтказди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида туманда 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Жойларда масъул корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказилди. Вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов ҳамда туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш ва 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги