Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

AҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

×

 2021-07-29 12:53:07    178

PDF юклаш
Чоп этиш



1. Даврийлик

Aҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади

2. Умумийлик ва бир пайитдалик

Aҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайитнинг ўзида амалга оширилади.

3. Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги

Шахсга доир маълумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир учун якка тартибда тўлдирилади.

4. Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги

Aҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиши ва розилигисиз ошкор этилмайди.

5. Aҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Респондент деганда кимларни тушунасиз?

Aҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

- Ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадида йиғилаётганлигини, ким ва қай тарзда фойдаланишини билиш;

- Ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш;

- Рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш;

- Рўйхатга олувчи варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиш;

- Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги.

Рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқи:

Рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш;

Aҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларни бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ олиш.

Рўйхатга олувчи ходимларнинг мажбуриятлари:

Шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиш;

Ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш;

Шахсга доир маълумотларни йиғишда дастурда белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиш;

Шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш

Aҳолини рўйхатга олиш соҳасида Давлат статистика қўмитасининг ваколатлари

 Рўхатга олиш хужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувохномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

 Aҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатини олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади.

 Рўхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди.

 Aҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради.

 Рўхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.

 Рўхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш хужжатларининг сақланиши, йўқ қилиниши тартибини белгилайди.

Aҳолини айрим тоифаларига кимлар киради?

Болалар уйларида, тарбия муассасаларида, “Болалар шаҳарчалари”да.

Ижтимоий муассасаларида.

Диний муассасаларида.

Шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида.

Зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида.

Қамоқда сақлаш жойларида, тергов хибсхонасида, аҳлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларида яшаётганлар.

Қўштепа тумани статистика бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram