Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2021-07-27 13:35:05    505

PDF юклаш
Чоп этиш


Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш шунингдек, давлат фойдасига солиқ қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 Хусусан, бўлим иш юритувидаги Қўштепа туман Давлат Солиқ Инспекциясининг 05.02.2021 йилдаги Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорига кўра қарздор “Саид-Содиқхон” фермер хўжалигидан давлат фойдасига 10.687.955 сўм солиқ қарз ундириш ҳамда “FAYZLI ODIL MAXMUD” фермер хўжалигидан давлат фойдасига 8.924.891 сўм солиқ қарз ундириш белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги раҳбарлари ўзига берилган ихтиёрий муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро ҳужжати талабини бажармаганлиги сабабли, “Саид-Содиқхон” фермер хўжалиги раҳбари Содиқхон Акрамов ҳамда “FAYZLI ODIL MAXMUD” фермер хўжалиги раҳбари Жавлон Абдувалиевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198 прим 1-моддаси 1-қисми (2-қисми)га асосан ва МЖтКнинг 332 прим 1-моддаси ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 82-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида, яъни 3.675.000 сўм миқдорида жарима қўлланилиб, фермер хўжалиги раҳбарларидан давлат фойдасига жами 27.943.489 сўм ундирилди.

Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 02.06.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Акбарали Исақовдан ундирувчи Хурсандбек Исмонов фойдасига 11.170.000 сўм моддий зарар пуллари ундирилиб, ундирувчига топширилди.

Мазкур ижро ҳужжати ундирувчининг моддий зарар пулларини тўлиқ олганлиги тўғрисидаги тилхатига асосан ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси, 1-бандига асосан тамомланди.

Х.Ф.БОЗОРОВ,

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочиси       


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram