Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МЕҲР” ИНСОНПАРВАРЛИК ОПЕРАЦИЯСИ – БАҒРИКЕНГЛИК ВА ОЛИЖАНОБЛИК ИФОДАСИ
2021-07-24 19:11:08 163
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи ва бевосита назорати остида амалга оширилган “Меҳр 2” операциясида Ироқдаги уруш нуқталаридан ўзбекистонлик бегуноҳ болалар махсус авиарейсда юртимизга олиб келинган эди.
“Меҳр 2” тадбири доирасида Қўштепа туманига олиб келинган Азимов Муҳаммад Исмоилжон ўғли ва Азимов Саидбек Исмоилжон ўғиллари соғлиғига кўра Тошкент вилоятидаги Оқтош санаториясида даволанишга муҳтож эдилар.
Бугун туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман вакили С.Нуриддинов уларнинг хонадонида бўлиб, буваси Мўтабархон Азизова билан суҳбат ўтказдилар. Уларни Оқтош санаториясида даволаниши учун 3 дона йўлланма ҳамда соғлиғини амбулатор шароитда даволаш учун 2 нафар вояга етмаганларнинг ҳар бирига 3 миллион сўмдан жами 6 миллион сўм ёрдам пули берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги