Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8f1f12433e7464ce720da.jpg)
2021-07-04 15:20:04 133
![](https://telegra.ph/file/8f1f12433e7464ce720da.jpg)
Қўштепа туманида тождор вирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар олиб борилиб, бу борада кўплаб амалий ишлар йўлга қўйилди.
Туман СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида тана ҳарорати кўтарилган фуқаролардан, касаллик аниқланган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслардан ҳамда эпид кўрсатмаларга асосан фуқаролардан ПЗР таҳлиллари олиниб, вилоят СЭО ва ЖСБ вирусология лабораториясига юборилмоқда.
Шунингдек, туманимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларини ўтказиш мақсадида 3 хил турдаги (ASTRA-ZENEKA, ZF-UZ-VAС 200-01, SPUTNIK V) вакциналар олиб келиниб, эмлаш жараёнлари ташкил этилди. Ҳозирда 3-босқичдаги эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/369b1bcc6841f66f4b90a.jpg)
Туман СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан ҳудудлардаги савдо шаҳобчаларида, йўналишлар бўйича қатновчи ҳайдовчилар орасида жамоат жойларида карантин қоидаларига риоя қилиш, фуқароларни тиббий ниқобда бўлишлари ҳамда оралиқ масофани сақлашлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Пиёда ва транспорт ҳайдовчиларига ниқоб тақиш режимига мунтазам риоя қилишлари тушунтирилмоқда. Савдо дўконлари сотувчилари доимо тиббий ниқобларда бўлиши, тез-тез антисептик воситалар сепилиши, ижтимоий масофани сақлаш бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ёз фаслида ҳаво кескин исиб кетганлиги сабабли савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаларида ва уй шароитида таёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, салқинлантирувчи қўлбола ичимликлар, музқаймоқ, тез бузиладиган, сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш юзасидан огоҳлантириш берилмоқда.
Коронавирус инфекциясини туманимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
И.МАДУМАРОВ,
Қўштепа тумани СЭО ва ЖСБ бошлиғи